Канада туристларга мамлакат ҳудуди ишлаш учун рухсатномага ариза бериш имконини берувчи вақтинчалик давлат сиёсатини тугатди.
Иммиграция, қочқинлар ва Канада фуқаролиги (IRCC) туристларга Канада ичида ишлаш учун рухсат олишга имкон берувчи вақтинчалик давлат сиёсатини тугатди ва дарҳол бу амал қилади.
IRCC сиёсатни 2020 йил август ойида COVID-19 пандемияси билан боғлиқ саёҳат чекловлари туфайли мамлакатни тарк эта олмаган меҳмонларга ёрдам бериш учун жорий қилган. Сиёсатга кўра, Канадага ташриф буюрувчилар мамлакатни тарк этмасдан ишлаш учун рухсатнома олишлари мумкин эди. Бундан ташқари, олдинги 12 ой ичида ишлаш учун рухсатномага эга бўлган, лекин Канададаги мақомини «меҳмон» га ўзгартирган чет эл фуқаролари янги ишлаш рухсатномаси бўйича қарорни кутиб, Канадада қонуний ишлаш учун ариза топширишлари мумкин эди.
Аслида, ушбу вақтинчалик сиёсат 2025 йил 28 февралда тугаши бегилаб қўйилган эди.