Бугун 30 январь, 2023 йил, душанба

O'ZB

Канада Украинага миналарни тозалаш учун зарур бўлган ускуналар учун катта маблағ беради

Канада Украинага миналарни тозалаш учун зарур бўлган ускуналар учун катта маблағ беради

Канада Украинага миналарни тозалаш учун зарур бўлган ускуналар учун 15 миллион Канада доллари (11 миллион доллар) беради.

“Украина расмийларига кўра, мамлакат ҳудудининг 30 фоизида миналар топилган”, — деди Канада ташқи ишлар вазири Мелани Жоли.

Август ойида АҚШ Украинадаги миналардан тозалаш дастурига 89 миллион доллар ажратганди.

Маблағлар техника харид қилиш ва сапёрларни тайёрлашга йўналтирилиши режалаштирилган эди. Бир йил ичида Украинада 100 та сапёрлар гуруҳи тайёрланиши ва жиҳозланиши керак.

Америка ҳукумати вакилларидан бири Украинадаги вазиятни Жануби-Шарқий Осиёдаги 1960 ва 70-йиллардаги Америка урушидан кейин Вьетнам, Камбоджа ва Лаосдаги портламай қолган ўқ-дориларни тозалаш уринишлари билан таққослади.

Киритилди: 14:58 06.12.2022. Ўқилди: 1069 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!