Хитойнинг Акртикадаги фаолияти илмий тадқиқотлар чегарасидан чиқиб, разведка маълумотларини тўплашга ўтган. Бу ҳақда Канада мудофаа вазири Уилям Блэр Галифаксда ўтказилган хавфсизлик форумида маълум қилди.
«Хитой бизнинг Арктикамизга икки усулда ёндашмоқда. Биринчиси — иқтисодий босим, минтақадаги ўта муҳим ва бошқа инфратузилмаларга инвестициялар орқали. Иккинчиси — ўзлари илмий тадқиқот деб атаётган йўналиш орқали», — дейди Мудофаа вазирлиги раҳбари.
Блэрнинг сўзларига кўра, Канада хитойликларнинг Арктикадаги фаолияти илмий тадқиқот мақсадлари билан чекланиб қолмаётганини кузатиб бормоқда.
«Улар денгиз тубининг харитасини тузмоқда. Улар разведка маълумотларини тўплаяпти» — дея ойдинлик киритган Блэр.