Канада ҳукумати Ливандан ўз мамлакатининг 20 минг нафар фуқаросини эвакуация қилишга тайёрланмоқда.
Бу ҳақда CBC телеканали Канада мудофаа вазири Уильям Блэрга таяниб хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, эвакуация бу одамлар тўғридан-тўғри Канадага олиб кетилади, дегани эмас. Вазирнинг таъкидлашича, мақсад уларни хавфсиз жойга олиб бориш, улардан бири Кипр бўлиши мумкин.
Блэрнинг CTV телеканалига айтишича, унинг департаменти эвакуацияга ёрдам бериш учун Ливан ҳудудига ҳарбий кема ҳам юборган ва қўшимча 150 нафар аскар юборган.