Бу ҳақда АР хабар берди.
Канада ҳукумати лойиҳани амалга ошириш учун "ThyssenKrupp Marine Systems" (TKMS) компаниясини асосий етказиб берувчи сифатида белгилади. Германиялик ишлаб чиқарувчи тендерда Жанубий Кореянинг "Hanwha Ocean" компаниясини ортда қолдирди.
Бош вазир Марк Карнининг сўзларига кўра, ушбу лойиҳа мамлакат тарихидаги энг йирик ҳарбий харидга айланади. Шартнома қиймати ошкор қилинмаяпти, бироқ ҳукумат раҳбари гап "ўн миллиардлаб долларлик" инвестициялар ҳақида кетаётганини таъкидлади.
TKMS компанияси берган баёнотда қайд этилишича, уларнинг дизел-электр сувости кемалари қуролли кучларнинг ўзаро мувофиқлигини мустаҳкамлайди, чунки худди шундай моделлардан NATO бўйича бир қатор иттифоқчилар аллақачон фойдаланиб келмоқда. Германия канцлери Фридрих Мерц Канаданинг ушбу қарорини трансатлантик шериклик учун "кучли сигнал" деб атади.