Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Камила Валиева Олимпиададаги можародан кейин биринчи марта "Instagram"да пост жойлаштирди

A A A
Камила Валиева Олимпиададаги можародан кейин биринчи марта "Instagram"да пост жойлаштирди

15 ёшли россиялик фигурали учувчи Камила Валиева Пекин-2022 Олимпиадасидаги можаролардан кейин биринчи марта Instagram'даги саҳифасига пост жойлаштирди.

"Менинг биринчи Олимпиадам ниҳоят якунланди. Спортчи сифатида ҳаётимдаги энг муҳим воқеага мени етаклаган мураббийларим Этери Георгиевна, Сергей Викторович, Даниил Марковичга раҳмат айтмоқчиман. Сиз ўз соҳангизнинг мутлақ устасисиз! Ва сиз фақатгина шуғуллантирмайсиз, балки ўзимизни енгишни ўргатасиз. Бу нафақат спортда, балки ҳаётда ҳам ёрдам беради. Ёнимда сиз билан ўзимни ҳимоялангандек ҳис қиламан ва ҳар қандай синовдан ўта оламан. Менга кучли бўлишга ёрдам берганингиз учун раҳмат", — деб ёзади Валиева.

Камила Валиева Олимпиададаги можародан кейин биринчи марта "Instagram"да пост жойлаштирдиШунингдек, Камила синовли кунларда уни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдирди.

"Ушбу оғир даврда мен билан бирга бўлган барчага: ёнимда бўлган ва кўнглимни синишига йўл қўймаган, менга қўллаб-қувватловчи хабарларни юборган, фақат мен ҳақимда ўйлаган, ибодат қилган, менга ишонган барчага раҳмат айтмоқчиман. Мухлисларим, оилам, дўстларим, мураббийларим, бутун РОҚ жамоаси, менинг ватаним ва бутун дунёдаги одамларга раҳмат. Ҳаммага раҳмат!

Мен буни ҳар доим эслайман, сизлардан миннатдорман ва сиз учун фигурали учишда давом этаман",-дея пост қолдирди Валиева.Камила Валиева Олимпиададаги можародан кейин биринчи марта "Instagram"да пост жойлаштирдиКамила Валиева Олимпиададаги можародан кейин биринчи марта "Instagram"да пост жойлаштирди

Киритилди: 14:53 22.02.2022. Ўқилди: 2898 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!