Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Камчаткадаги зилзила оқибатида Россия ядровий базалари шикастланган

Камчаткадаги зилзила оқибатида Россия ядровий базалари шикастланган

8,8 магнитудали зилзила оқибатида Рибачий ядровий сувости кемалари базасидаги сузувчи пирснинг бир қисми узилиб кетгани аниқланган.

Россиянинг Камчатка яриморолида жойлашган Рйбачий ядровий сувости кемалари базаси ўтган ҳафтада рўй берган кучли зилзила оқибатида жиддий зарар кўрган. Бу ҳақда Planet Labs компанияси томонидан олинган сунъий йўлдош суратларига таяниб, The Guardian хабар қилди.

Суратларда базадаги сузувчи пирслардан бири жиддий шикастлангани ва унинг қисмларидан бири маҳкамланган жойидан ажралиб чиққани кўриниб турибди. Россия Мудофаа вазирлиги ҳозирча ушбу хабарга изоҳ бермаган.

8,8 магнитудали зилзила Камчатка қирғоқларида юз бериб, бутун Тинч океани бўйлаб цунами хавфини келтириб чиқарди. Француз Полинезияси, Чили ва АҚШ соҳилларида ҳам хавф сигналлари берилди. Зилзиладан кейин яриморолдаги фаол вулқонлардан бири ҳам отилди.

Мутахассислар буни Камчаткада сўнгги ўн йилликларда қайд этилган энг кучли зилзила сифатида баҳоламоқда. Самарали фавқулодда чоралар туфайли ҳалокатлар нисбатан кам бўлди. Россияда энг катта зарар Северо-Курилск портида қайд этилди, цунами тўлқини порт ва маҳаллий балиқ заводини сув остига ғарқ қилди. Иншоотларнинг бир қисми денгизга оқиб кетган.

Рйбачий базаси Россия Тинч океани флоти учун стратегик аҳамиятга эга бўлиб, бу ерда ядровий сувости кемалари сақланади, таъмирланади ва бошқарилади.

Киритилди: 17:41 06.08.2025. Ўқилди: 1253 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!