Бугун 4 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Камчаткада бир соат ичида 3 та 5 баллдан юқори бўлган зилзила содир бўлди

Камчаткада бир соат ичида 3 та 5 баллдан юқори бўлган зилзила содир бўлди

Камчатка ярим ороли қирғоқларида бир соат ичида 5,8, 5,2 ва 5,2 магнитудали учта зилзила содир бўлди.

Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Ягона геофизика хизматининг Камчатка бўлими маълум қилди.

Биринчи зилзила Петропавловск-Камчатскийдан 187 км узоқликда, иккинчиси - 238 км, учинчиси - 218 км масофада содир бўлган. Биринчи сейсмологик ҳодисанинг эпицентри 18,9 км чуқурликда, иккинчиси 44,8 км, учинчиси 33,8 км чуқурликда бўлган.

Киритилди: 10:15 02.08.2025. Ўқилди: 443 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!