Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Камбоджа Таиландга ҳужум қилганлик айбловларини рад этди

Камбоджа Таиландга ҳужум қилганлик айбловларини рад этди

Камбоджа қўшни Таиландга ҳужум қилганлик айбловларини рад этади, зудлик билан ва сўзсиз ўт очишни тўхтатишга чақиради

Бу ҳақда Камбоджанинг БМТдаги доимий вакили Кео Чхеа маълум қилди.

"Қандай қилиб улар бизни, армияси уч баравар кам ва ҳаво кучлари тўлиқ таъминланмаган кичик халқни Таиланд каби катта қўшнига ҳужум қилишда айблашлари мумкин? Биз буни қилмаймиз", - деди дипломат.

Унинг сўзларига кўра, Камбоджа “зудлик билан ва сўзсиз ўт очишни тўхтатишни” талаб қилади ва “низоларни тинч йўл билан ҳал этишга” чақиради. Пномпень БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолари максимал даражада вазминлик ва вазиятни дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақиришларини кутмоқда, дея қўшимча қилди доимий вакил.

Қуролли тўқнашув Камбоджа-Таиланд чегарасида 24 июль куни эрталаб Оддар Менчей провинциясидаги баҳсли чегара зонаси яқинида содир бўлган. Хабар қилинишича, Камбоджа Таиланд томон учувчисиз учоқларни учирган ва Таиланд жангчиларига ракета гранаталари билан ҳужум қилган ва бу мамлакат қуролли кучларини жавоб қайтаришга мажбур қилган.

Киритилди: 09:15 26.07.2025. Ўқилди: 575 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!