Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Камбоджа кескинлашиб бораётган можаро туфайли Таиланд билан чегарадаги 377 та мактабни ёпди

Камбоджа кескинлашиб бораётган можаро туфайли Таиланд билан чегарадаги 377 та мактабни ёпди

Камбоджа Таълим, ёшлар ва спорт вазирлиги икки давлат ўртасидаги чегарадаги можаролар авж олгани сабабли Таиланд билан чегарадош тўрт провинциядаги 377 мактабни вақтинча ёпди.

Бу ҳақда Камбоджа матбуот агентлиги хабар берди.

Ушбу чора таълим муассасаларида болалар ва ходимларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган. Агентлик ҳисоб-китобларига кўра, мактабларнинг ёпилиши 78 мингдан ортиқ ўқувчига таъсир кўрсатган, яна 3200 нафар ўқитувчи ўз ишларини тарк этишга мажбур бўлган.

Камбоджа ва Таиланд ўртасидаги сўнгги пайтларда кескинлашган таранглик билан боғлиқ ҳолда, чегарадаги тўқнашувларда бир Таиланд аскари ҳалок бўлди, тўрт нафари яраланди.

Киритилди: 07:30 09.12.2025. Ўқилди: 779 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!