Камала Харрис соғлиғи тўғрисидаги ҳисоботни эълон қилмаганлиги учун Доналд Трампга босим ўтказмоқда.
Демократик партиядан президентликка номзод ўз шифокори мактубини эълон қилди. Унда Ҳаррис жисмоний жиҳатдан президент бўлишга тўлиқ қодир эканлиги қайд этилган. Тиббий маълумотномада Ҳаррисда мавсумий аллергия, миопиянинг енгил шакли ва тери тошмаси борлиги ёзилган.
Доналд Трамп ўз тиббий маълумотномасини эълон қилиши ҳақидаги ваъдасига қарамай, ҳалигача уни жамоатчиликка эълон қилгани йўқ.