Импитчмент берилган Юн президентликдаги танаффусни «вақтинчалик» демоқда.
Жанубий Кореянинг импичментга учраган президенти баёнот бериб, «ҳеч қачон таслим бўлмайман», деди ва расмийларни барқарорликни сақлашга чақирди.
Юн Сок Ёл сўнгги воқеани ўз президентлигидаги «вақтинчалик» танаффус деб таърифлади.
«Менга қаратилган барча танқид, далда ва қўллаб-қувватлашни юрагимга сиғдириб, сўнгги лаҳзагача ватан учун бор кучимни ишга соламан», деди у.