Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Камал Тарихов Қорақалпоғистон суди раиси этиб сайланди

Камал Тарихов Қорақалпоғистон  суди раиси этиб сайланди

Камал Тарихов Қорақалпоғистон суди раиси лавозимига сайланди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати маълум қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдаги йиғилишида Қорақалпоғистон судининг раисини сайлаш масаласи кўриб чиқилган.

Судьялар олий кенгашининг Ўзбекистон президенти билан келишилган хулосаси асосида Жўқорғи Кенгес раисининг таклифига биноан депутатлар Қорақалпоғистон Республикаси суди раиси лавозимига Камал Тарихов номзодини маъқуллади.

Якунда уни мазкур лавозимга тайинлаш ва амалдаги суд раиси Гулнара Базарбаевани вазифасидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Камал Тарихов бунга қадар Қорақалпоғистон суди раисининг фуқаролик ишлари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

Киритилди: 15:03 07.04.2022. Ўқилди: 2971 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!