Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Каллас Европа Иттифоқининг ягона армияси ғоясини рад этди

Каллас Европа Иттифоқининг ягона армияси ғоясини рад этди

Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас Европа Иттифоқи учун ягона армия тузиш ғоясига қарши чиқди. Унинг таъкидлашича, бундай тузилма мавжуд ҳарбий механизмларни такрорлаши ва мудофаа соҳасида тушунмовчиликларга сабаб бўлиши мумкин.

Калласнинг айтишича, ЕИга аъзо давлатларнинг ўз миллий армиялари мавжуд, уларнинг аксарияти эса НАТО таркибига ҳам киради. Шу боис яна бир параллел ҳарбий тузилма яратиш мақсадга мувофиқ эмас.

Шу билан бирга, ЕИда мудофаа соҳасида ҳамкорликни кучайтириш тарафдорлари ҳам бор. Аввалроқ Андрюс Кубилюс Европа ўз хавфсизлиги учун кўпроқ масъулиятни зиммасига олиши ва мустақил мудофаа салоҳиятини ривожлантириши кераклигини билдирган эди.

Киритилди: Бугун 19:31. Ўқилди: 300 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!