Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Калифорниядаги ёнғин 28 минг гектардан ортиқ майдонни қамраб олди

A A A
Калифорниядаги ёнғин 28 минг гектардан ортиқ майдонни қамраб олди

Калифорниянинг Сан-Луис-Обиспо округидаги Мадре ўрмон ёнғини 28,6 минг гектардан (70,8 минг акр) ортиқ майдонни қамраб олди.

Бу ҳақда маҳаллий ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.

Расмийлар бир неча туман аҳолисини эвакуация қилишни буюрган. Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Ёнғин сабаблари ҳозирча аниқланмаган. Ҳозирда ёнғин 10 фоизга ўчирилган.

Бу йил бошидан бери Калифорниядаги энг йирик ёнғиндир. Январь ойида Итон ва Палисадес ўрмон ёнғинлари Лос-Анжелес округини қамраб олди, уларнинг умумий майдони 16 минг гектардан ошди. Ёнғин 30 кишининг ўлимига олиб келди ва 12 мингдан ортиқ бинолар, шу жумладан таниқли шахсларнинг мулки вайрон бўлди.

Киритилди: 09:20 05.07.2025. Ўқилди: 920 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!