Калифорниянинг Йоло округидаги пиротехника омборида ёнғин келиб чиққан кучли портлаш содир бўлди ва эвакуация ҳақида буйруқ берилди.
Бу ҳақда NBC News телеканали хабар берди.
Туман шерифи маълумотларига кўра, воқеа жойида ҳали ҳам фаол ёнғинлар давом этмоқда.
"Биз барчани ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар ўз ишларини хавфсиз бажаришлари учун ҳудуддан четланишга чақирамиз. Воқеа жойи атрофида бир миля (1,6 км.) эвакуация зонаси ташкил этилди", — дейилади шерифнинг ижтимоий тармоқдаги постида.
Ҳодиса сабаблари ҳозирча аниқланмаган, қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ.