Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Калифорния штати Трамп маъмурияти устидан судга даъво аризаси берди — ОАВ

Калифорния штати Трамп маъмурияти устидан судга даъво аризаси берди — ОАВ

Даъво аризасида АҚШ президенти маъмурияти федерал қонунчилик ва Конституцияни бузганлиги айтилади. Калифорния штати суддан миллий гвардиячиларни жойлаштириш тўғрисидаги қарорни бекор қилишни ва улар устидан назоратни губернаторга қайтаришни талаб қилмоқда.

"Трамп ваколатларидан қонуний ижро ҳокимиятининг доирасидан чиқиш учун бир неча бор фойдаланган. 7 июн, шанба куни у маҳаллий ҳокимият томонидан назорат қилинаётган норозилик намойишидан ҳокимиятни яна бир мисли кўрилмаган тарзда эгаллаш учун фойдаланди, бу сафар Калифорния штатининг суверенитети ҳисобига ва штат Миллий гвардиясининг бош қўмондони бўлган губернаторнинг ваколатлари ва обрўсига зид равишда ҳаракат қилинди", дейилади даъво аризасида.

Киритилди: 09:27 10.06.2025. Ўқилди: 528 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!