Шавкат Мирзиёев бу бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Унга кўра:
➖ Республика даражасида ишлаётган ходимларнинг камида 30 фоизини туманларга ўтказиш, республика, вилоят ва туман даражасидаги Кадастр палатаси ва хизмат кўрсатиш тузилмаларини бирлаштириш назарда тутилмоқда;
➖ Тузилмавий ўзгаришлар жараёнида аҳоли сарсон бўлмаслиги учун бир ҳафта муддатда “Кадастр маслаҳат бурчаги” ва “Тезкор кадастр” хизматларини йўлга қўйиш вазифаси белгиланди;
➖ Кўчмас мулкка ҳуқуқ пайдо бўлганида ариза автоматик равишда шакллантирилиб, проактив хизмат кўрсатилади. Бу орқали бир йилда 1 миллион 200 минг нафар аризачининг вақти ва маблағи тежалади. Кадастрга оид барча хизматларни битта ариза асосида кўрсатиш йўлга қўйилиб, йилига 200 мингта ортиқча ариза қисқартирилади;
➖ Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш жараёни тўлиқ онлайн шаклга ўтказилади. Натижада йилига 500 мингта аризани амалдаги 10-15 кун ўрнига бир неча сонияда рўйхатдан ўтказиш имконияти яратилади.