Австрияда ҳарорат рекорд даражадаги 41 даража Цельсийга етди.
Бу ҳақда Der Standard газетаси Geosphere Austria метеорология хизматига таяниб хабар берди.
Метеорология хизмати маълумотларига кўра, ҳарорат атиги бир кун ичида 40,8 даражадан 41 даражагача кўтарилди, бу тарихдаги энг юқори ҳароратдир.
Вена ва Қуйи Австриянинг шарқий қисми учун энг юқори об-ҳаво огоҳлантириш даражаси амалда қолмоқда.