Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Кадастр агентлиги томонидан 4 млн.дан ошиқ маълумот UZKAD тизимига ўтказиш тўлиқ якунланди

A A A
Кадастр агентлиги томонидан 4 млн.дан ошиқ маълумот  UZKAD тизимига ўтказиш тўлиқ якунланди

Кадастр агентлиги томонидан 4 млн.дан ошиқ маълумот UZKAD тизимига ўтказиш тўлиқ якунланди.

АОКАда ўтказилган брифингда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов кўчмас мулкларга оид маълумотларни UZKAD ахборот тизимига ўтказиш ишлари ҳақида маълумот берди:

Бунда маълумотлар 500 мингта нотурар жой объектига оид бўлиб, ҳозирда UZKAD тизими билан боғлиқ ҳеч қандай муаммолар мавжуд эмас.

Амалдаги тартиб бўйича, нотурар кўчмас мулклар бўйича нотариал битимлар тасдиқлаш жараёнида Нотариал идоралар Кадастрга сўров юборади ва жавоб келганидан сўнг, битим тасдиқланади.

Агар нотурар кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ илгари қоғоз шаклида ёки бошқа ахборот тизимида давлат рўйхатидан ўтказилган, UZKAD тизимида рўйхатдан ўтмаганлиги аниқланган тақдирда:

🔘нотурар кўчмас мулкларга бўйича нотариал битимлар тасдиқлашда нотариусларнинг сўровномасига асосан кўчмас мулк ҳақида маълумотлар тақдим этишда белгиланган муддатларга қўшимча уч кун ичида УЗКАД тизимида бепул рўйхатдан ўтказилади.

Худди шундай, нотурар кўчмас мулкларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ипотека шартномаларини, бино ва иншоотлар ижара шартномаси, сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланишда ҳам уч кун ичида UZKAD тизимида рўйхатдан ўтказилгандан сўнг хизматлар кўрсатиш амалга оширилади.

Киритилди: 16:51 27.12.2023. Ўқилди: 2801 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!