Малайзиядаги касалхонадаги беморлар кабутарларнинг хоналарида бемалол айланиб юришидан, овқатларини чўқиб, ахлатларини қолдириб кетишидан шикоят қилмоқдалар.
Бу ҳақда Asia One хабар берди.
Уларнинг сўзларига кўра, касалхона ходимлари вазиятга муносабат билдирмаяпти. Одамлар каптарлар кечқурун келишидан шикоят қилмоқдалар, ҳамширалар эса бу кенг тарқалган ҳолат эканлигини тан олишмоқда.
Тармоқ фойдаланувчилари давлат соғлиқни сақлаш тизимини кескин танқид қилишди. "Ҳеч бир бемор каптарлар билан биргаликда ишлатиладиган хонада даволаниши шарт эмас", деб ёзган шарҳловчилардан бири.
Касалхона маъмурияти муаммони тасдиқлади ва бино атрофида каптарлар ва қарғалар яшайдиган кўплаб дарахтлар борлигини тушунтирди. Касалхона шунингдек, маҳаллий ҳокимият билан ҳамкорликда қушларни назорат қилиш чораларини кучайтиришга ваъда берди ва хавфсизлик ва тозаликни таъминлаш учун қўлидан келган барча ишни қилаётганига ишонтирди.