Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Brent маркали нефт фьючерслари 2,63 долларга (2,8 фоизга) қимматлашиб, бир баррели учун 94,06 долларни ташкил этди. АҚШнинг WTI нефти эса 2,93 долларга (3,3 фоизга) кўтарилиб, бир баррели 91,12 долларга етди.
"Дипломатик саъй-ҳаракатлар давом этяпти, бироқ сўнгги ҳарбий тўқнашувлар нефт нархига яна геосиёсий таъсир ўтказди", – дейди Phillip Nova'нинг катта бозор таҳлилчиси Приянка Сачдева.
Аввалроқ Доналд Трамп Ҳўрмуз бўғозидаги Қўшма Штатларнинг махфий операцияси нефт нархининг кўтарилишини жиловлашга ёрдам берганини маълум қилган эди. Унга кўра, бир ой давомида АҚШ кўмагида бўғоз орқали жаҳон бозорига 100 миллион баррелдан ортиқ нефть олиб ўтилган.
Трампнинг таъкидлашича, ушбу ҳаракатлар туфайли нефт нархи 250 долларга чиқиб кетмасдан, 90 доллар атрофида ушлаб турилибди.