Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Журналистларга ID карта кўринишидаги миллий гувоҳнома бепул тақдим этилади

Журналистларга ID карта кўринишидаги миллий гувоҳнома бепул тақдим этилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот котиби Ҳикматилла Убайдуллаев "Телеграм"даги каналида ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган журналистнинг умуммиллий гувоҳномасини жорий этиш масаласи юзасидан маълумот берди.

Унинг маълум қилишича, журналистнинг миллий гувоҳномаси -  Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг голограмма муҳри билан тасдиқланган ID карта  журналистларга бепул тақдим этилади.

«Ҳақиқатан ҳам, Президентнинг 2 февралдаги қарори билан тасдиқланган 2019-2020 йилларда Ўзбекистонда ахборот соҳасини ривожлантириш бўйича Дастурда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) томонидан журналистнинг умумэътироф этилган миллий гувоҳномаси жорий этилиши белгиланган эди.

Шуни маълум қиламанки, Агентлик мазкур масала юзасидан тегишли ҳужжат лойиҳасини аллақачон ишлаб чиққан ва лойиҳа айни пайтда Адлия вазирлиги томонидан кўриб чиқилмоқда.

Мазкур ҳужжат қабул қилингандан сўнг Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг голограмма муҳри билан тасдиқланган ID карта  журналистларга бепул тақдим этилади», дейилади хабарда.

Шу йил бошида Ўзбекистонда журналистлар учун миллий гувоҳнома жорий этилиши, у қандай кўринишда бўлиши ҳақида маълумот берилганди.

Киритилди: 19:29 10.10.2019. Ўқилди: 1988 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!