Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Журналистлар уюшмаси "матбуот котибининг флешкани еб юборгани" юзасидан фикр билдирди

Журналистлар уюшмаси "матбуот котибининг флешкани еб юборгани" юзасидан фикр билдирди

Бугун ижтимоий тармоқларда Иштихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ходими ва «My5» телеканали журналистлари ўртасида юзага келган ҳолат ҳақида хабар тарқалди.

Kun.uz нинг маълум қилишича, 14 июнь куни «My5» телеканали «Марказий студия» кўрсатуви ходимлари Иштихон деҳқон бозоридаги озиқ-овқат расталарида содир бўлган ёнғин тафсилотини ёритиш учун воқеа жойига борган. Аммо журналистлар туман ҳокимлиги ахборот хизмати ходими Илҳом Бобоевнинг қаршилигига учраган. Тарқалган видеоларда воқеалар тасвирга олинаётган вазиятда ахборот хизмати ходими камера хотира картасини суғуриб олаётгани ҳам тушиб қолган.

"Мазкур ҳолат Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан ўрганиб чиқилаётганини маълум қиламиз.

Шунингдек, Иштихон туман ҳокимлигидан вазият юзасидан тезкор расмий маълумот берилишини сўраймиз", дейилади Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмасининг муносабатида.

Киритилди: 22:06 15.06.2021. Ўқилди: 2505 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!