Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

Урганч шаҳрида Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Президент Хоразм вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Раҳимов Жўрабек Раҳимович номзодини тавсия этди.

Номзод вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, саноатни ривожлантириш, энергетика қувватларини ошириш, ижтимоий масалаларни ҳал этиш, маҳаллада яшаш шароитларини яхшилаш бўйича режаларини тақдимот қилди.

Сўнг Хоразм вилояти ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Жўрабек Раҳимов вилоят ҳокими этиб тасдиқланди.

Айни пайтда сессияда вилоятни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинмоқда, келгуси режа ва вазифалар белгилаб олинмоқда.

Киритилди: 13:29 31.03.2023. Ўқилди: 3050 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!