Бугун 2 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Жума намози вақтидаги портлашда масжидда қурбон бўлганлар сони 46 кишига етди

A A A
Жума намози вақтидаги портлашда масжидда қурбон бўлганлар сони 46 кишига етди

Aфғонистоннинг Қундуз вилоятидаги шиа масжидида жума куни содир бўлган портлаш оқибатида камида 46 киши ҳалок бўлди, 143 киши жароҳатланди. Бу ҳақда маҳаллий соғлиқни сақлаш бошқармасидаги манбага таяниб РИA Новости хабар берди.

"Охирги маълумотларга кўра, 46 киши ҳалок бўлган, 143 киши жароҳатланган", - деди манба.

Aввалроқ, воқеа гувоҳининг РИA Новости агентлигига айтишича, жароҳатланганлар сони 100 дан ошган, 20 га яқин киши қурбон бўлган. Ўз навбатида, оммавий ахборот воситалари портлаш оқибатида 60 киши ҳалок бўлгани ва 100 дан ортиқ одам жароҳатлангани ҳақида хабар берганди.

Қайд этилишича, ўлганлар ва жароҳатланганларнинг барчаси масжиддагилар. Толибон ҳаракати вакили Забиулла Мужоҳидга кўра, портлаш жойига махсус кучлар етиб келган ва тергов давом этмоқда.

ОAВ ҳаракатнинг маҳаллий вакилига таяниб, портлашни худкуш террорчи уюштирганини хабар қилди. Aфғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Саид Хости РИA Новости агентлигига портлашни тасдиқлади, лекин қурбонлар сони номаълумлигини таъкидлади. Кейинчалик, "Исломий давлат" террорчилик гуруҳи портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

Киритилди: 13:36 09.10.2021. Ўқилди: 2442 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!