Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

ЖССТ: Зарарланган озиқ-овқат маҳсулотлари йилига 1,5 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда

ЖССТ: Зарарланган озиқ-овқат маҳсулотлари йилига 1,5 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти йигирма бир йиллик ўрганишлар натижаларини таҳлил қилиш асносида шошилинч огоҳлантириш билан чиқди.

Унга кўра, таркибида зарарли бактерия ва вируслар, паразитлар ёки хавфли кимёвий моддалар мавжуд бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари дунёда йилига, 1,5 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда.

Қайд этилишича, қурбонларнинг катта қисми кичик ёшли болалардир.

Тадқиқотга кўра, ҳар йили 886 миллионга яқин инсон хавфсиз бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотларини тановул қилиш оқибатида турли касалликларга чалиняпти.

Ўз навбатида, 5 ёшгача бўлган ўғил-қизлар бошқа ёш тоифаларига нисбатан деярли уч баробар кўпроқ шундай зарарланган маҳсулотларни истеъмол қилиш хавфи остида яшамоқда.

Шундан келиб чиқиб, ЖССТ дунё аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш ва истеъмол қилишда санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этишга чақирди.

Киритилди: Бугун 12:27. Ўқилди: 263 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!