Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга етиб борди

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга етиб борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига келди.

«Пулково» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров, шаҳар губернатори Александр Беглов ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.

Ташриф доирасида бугун Ўзбекистон етакчиси Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказади ҳамда мамлакатимизда биринчи интеграциялашган атом электр станцияси реакторининг қурилишини бошлаш маросимида иштирок этади.

5 июн куни давлатимиз раҳбари 29-Петербург халқаро иқтисодий форумининг асосий тадбирларида иштирок этиши кўзда тутилган.

Киритилди: Бугун 20:47. Ўқилди: 439 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!