Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

ЖССТ: Тўрт ҳафтада коронавирусдан ўлим ҳолатлари 39 фоизга камайди

ЖССТ: Тўрт ҳафтада коронавирусдан ўлим ҳолатлари 39 фоизга камайди

Шу йилнинг 27 февралидан 26 мартигача дунё бўйича қарийб 3,6 миллион кишига коронавирус ташхиси қўйилди. Улардан 25 мингдан зиёди касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

📉 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таҳлилига кўра, бир ой ичида беморлар сони ундан аввалги тўрт ҳафтага нисбатан 39 фоизга, ўлим кўрсаткичи эса 27 фоизга камайган.

📌 27 февраль — 26 март кунлари энг кўп касалланиш қайд этилган давлатлар:

🇺🇸 АҚШ — 678 минг,

🇷🇺 Россия — 333 минг,

🇰🇷 Жанубий Корея — 270 минг,

🇨🇳 Хитой — 256 минг,

🇯🇵 Япония — 243 минг нафар.

📌 Энг кўп ўлим ҳолатлари рўйхатга олинган мамлакатлар:

🇺🇸 АҚШ — 7909,

🇬🇧 Буюк Британия — 2719,

🇯🇵 Япония —1519,

🇨🇳 Хитой — 1230,

🇩🇪 Германия —1085 нафар.

Киритилди: 14:38 31.03.2023. Ўқилди: 1264 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!