Тедрос Гебрейесус Конго ва Угандада вируснинг тарқалиши эпидемияга қарши кураш чораларидан кўра тезроқ содир бўлаётганини билдирди.
Маълумотларга кўра, Конго Демократик Республикасида Эбола вирусини юқтириб олганликда гумон қилинаётганлар сони 900 нафардан ошган. Вирус қурбони бўлганлар эса 220 кишига етган.
Вазиятни Эболанинг ушбу штаммига қарши вакцинанинг йўқлиги ва эпидемия тарқалган ҳудудлардаги хавфсизлик муаммолари янада мураккаблаштирмоқда.
"Эпидемия ўчоғи ҳисобланган Конгодаги Итури провинциясида ҳар тўртинчи одам гуманитар ёрдамга муҳтож, ҳар бешинчи одам эса ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган", — деди ЖССТ раҳбари.