Бугун 18 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

ЖССТ огоҳлантирди: Ҳиндистон сироплари болалар ўлимига сабаб бўлмоқда

ЖССТ огоҳлантирди: Ҳиндистон сироплари болалар ўлимига сабаб бўлмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Ҳиндистонда аниқланган хавфли суюқ дори воситалари ҳақида огоҳлантирди.

Ҳиндистоннинг дори стандартларини назорат қилиш бўйича марказий ташкилоти ЖССТга камида учта суюқ дори воситасида диетиленгликол (техник спирт) мавжудлигини маълум қилган. Маълум бўлишича, уларни қабул қилиш оқибатида мамлакатда камида 17 бола ҳалок бўлган эди.

Sresan Pharmaceutical, Rednex Pharmaceuticals ва Shape Pharma томонидан ишлаб чиқарилган Coldrif, Respifresh TR ва ReLife препаратлари соғлиқ учун хавфли.

Ҳиндистон давлат органлари ушбу дори воситаларини ишлаб чиқаришни зудлик билан тўхтатиш тўғрисида буйруқ берган ва уларга берилган рухсатномаларни қайтариб олган.

Ҳиндистон касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш комиссияси ЖССТга юқоридаги дориларнинг ҳеч бири мамлакатдан ташқарига экспорт қилинмагани ва ҳозирда ноқонуний экспорт ҳақида ҳам маълумот йўқлигини маълум қилган.

Шунга қарамай, ЖССТ ушбу сифатсиз маҳсулотлар таъсир қилиши мумкин бўлган мамлакатлар ва минтақаларда таъминот занжирларини назорат қилиш ва текширишни кучайтиришни тавсия қилиб, бозор устидан назоратни кучайтириш бўйича маслаҳат берган.

Ҳиндистонда октябрь ойи бошида полиция Мадхя-Прадеш штатида 17 нафар беш ёшгача бўлган болалар вафот этганидан сўнг Coldrif йўтал сиропи ишлаб чиқарувчи Sresan Pharmaceutical фармацевтика компанияси эгасини ҳибсга олган.

2022-2023 йилларда Ўзбекистонда Ҳиндистон фармацевтика компаниясининг йўталга қарши “Док-1 Макс” сиропини қабул қилган 69 нафар бола ўткир буйрак етишмовчилигидан вафот этган эди.

Киритилди: 20:54 16.10.2025. Ўқилди: 506 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!