Бугун 27 сентябрь, 2020 йил, якшанба

O'ZB

ЖССТ коронавирусга қарши курашда вакцинанинг самарадорлигига шубҳа билдирди

ЖССТ коронавирусга қарши курашда вакцинанинг самарадорлигига шубҳа билдирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақаси бўйича директори Ханс Клюгенинг маълум қилишича, коронавирусга қарши яратиладиган бўлажак вакцина пандемияга чек қўя олмайди ва аҳолининг барча қатлами учун бирдек самарали бўлмайди.

Бу ҳақда «Korrespondent.net»га таяниб “Шифобахш” телеграм канали хабар берди.

«Мен вакцина пандемияга чек қўяди, деган гапни доим эшитаман. Албатта, йўқ! Вакцинанинг барча аҳоли қатламига ёрдам беришини билмаймиз. Ҳозир биз унинг бир гуруҳга ёрдам беришини, иккинчисига эса ёрдам бермаслигини кўрсатадиган баъзи белгиларини кўрмоқдамиз. Пандемиянинг охири биз жамоат сифатида ушбу пандемия билан яшашни ўрганганимизда келади. Бу бизга боғлиқ», — деди Клюге.

Шунингдек, ЖССТ Европа мамлакатларида октябрь ойининг бошида коронавирус касаллигидан ўлим сонининг кўпайишини кутмоқда.

«Вазият янада мураккаблашмоқда. Октябрь ва ноябрь ойларида биз кўпроқ ўлимни кўришимиз мумкин», — деб қўшимча қилди Клюге.

Унинг сўзларига кўра, ўлим сонининг кўпайиши касалланиш сонининг кўпайиши билан боғлиқ бўлади.

Киритилди: 21:59 15.09.2020. Ўқилди: 1600 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!