Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, Конго Демократик Республикасида Эбола билан касалланганларнинг ҳақиқий сони расмий кўрсаткичлардан (тахминан 2 мингта касалланиш ва 700 дан ортиқ ўлим ҳолати) 4 баробар кўп бўлиши мумкин.
ЖССТ экспертининг тушунтиришича, янги касалланиш ҳолатларининг тахминан 80 фоизи касалланганлар билан алоқада бўлганлар рўйхатидан ташқарида аниқланяпти, яъни инфекциянинг юқиш занжирлари номаълумлигича қолмоқда.