Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

ЖССТ: Ғазода очлик ва озиқ-овқат танқислиги жуда муҳим даражага етди

 ЖССТ: Ғазода очлик ва озиқ-овқат танқислиги жуда муҳим даражага етди

Шафқатсиз блокада ва Исроилнинг шиддатли ҳужумлари остидаги Ғазо секторида очлик ва озиқ-овқат танқислиги ўта оғир даражага етди, бу эса ўлимга олиб келди, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Шарқий Ўрта ер денгизи бўлими директори Ханан Балхий.

78-Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясида қатнашаётган Женевада Анадолу агентлигига берган интервюсида Балхий Ғазодаги гуманитар вазиятни ҳалокатли деб баҳолади.

Унинг сўзларига кўра, соғлиқни сақлаш соҳасидаги асосий инфратузилма бутунлай вайрон қилинган. "Одамлар ўта оғир шароитларда яшайди. Гигиена - саломатлик асоси, аммо Ғазода у этишмаяпти. Тиббиёт тизими вайронага айланган, бир нечта касалхоналар қисман ишламоқда. Биз катта ресурслар танқислигига дуч келмоқдамиз: зарур дори-дармонлар ва ваксиналарнинг 41-42 фоизи, шунингдек, тиббий асбоб-ускуналарнинг қарийб 64 фоизи этишмаяпти ", деди у.

Балхийнинг таъкидлашича, ҳалокатли шароитларга қарамай, тиббиёт ходимлари фидокорона меҳнат қилишда давом этмоқда. Шунингдек, у касалликларнинг кўпайишини қайд этди: "Биз терида тошмалар, пневмония, кўплаб инфекциялар ва травмадан кейинги стресс бузилишини кузатмоқдамиз. Буларнинг барчаси сектор аҳолисига жуда салбий таъсир кўрсатмоқда".

Киритилди: 14:59 28.05.2025. Ўқилди: 671 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!