Бугун 17 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

ЖССТ Ғазо секторига тиббий ёрдам кўрсатишни кучайтиришга тайёрлигини билдирди

ЖССТ Ғазо секторига тиббий ёрдам кўрсатишни кучайтиришга тайёрлигини билдирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус тиббий ёрдамга муҳтож бўлган Ғазо секторига ёрдамни оширишга тайёрлигини маълум қилди, деб ёзади Anadolu.

Гебрейесус Х платформасида Исроил ва ХАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишувига эришилгани ҳақида баёнот берди

“Кўп одамлар ҳалок бўлди, жуда кўп оилалар азоб чекди. Умид қиламизки, барча томонлар эришилган келишувни ҳурмат қилади ва узоқ муддатли тинчлик учун ҳаракат қилади”, – деди у.

Унинг қайд этишича, ўт очишни тўхтатиш ва Ғазодаги маҳбусларни озод қилиш бўйича келишув кўнгилни қувонтиради

“ЖССТ ҳамкорлар билан биргаликда қўллаб-қувватлашни кучайтиришга тайёр”, – дея қўшимча қилди у.

Киритилди: 18:52 16.01.2025. Ўқилди: 281 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!