Бугун 28 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

ЖССТ: Ер юзи аҳолисининг қарийб ярми оғиз бўшлиғи касалликларидан азият чекмоқда

ЖССТ: Ер юзи аҳолисининг қарийб ярми оғиз бўшлиғи касалликларидан азият чекмоқда

📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, оғиз бўшлиғи патологиялари — юқумли бўлмаган касалликларнинг энг кенг тарқалган турларидан. Ҳозир дунё бўйича тахминан 3,5 миллиард одам шундай хасталиклардан азият чекмоқда.

🔎 Бунинг асосий сабаби, аввало, тиш парваришига эътиборсизлик билан боғлиқ. Оқибатда кариес, милк касалликлари, тишлар тушиши, оғиз бўшлиғи саратонига чалиниш ҳолатлари йил сайин кўпаймоқда.

💬 ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг қайд этишича, миллионлаб инсонлар оғиз бўшлиғи саломатлигини таъминлаш билан боғлиқ тиббий хизматлардан фойдалана олмайди. Чунки уларнинг нархи сезиларли даражада қиммат.

➡️ Шу боис ташкилот бу борада ҳукуматларни тегишли чораларни ишлаб чиқиш ва профилактика, диагностика ҳамда даволаш қамровини оширишга чақирди.

📌 Хусусан, ЖССТ томонидан оғиз бўшлиғи саломатлиги масалаларига бағишлаб илк бор ташкил этилган глобал йиғилишда 110 дан ортиқ мамлакатлар делегациялари томонидан 2030 йилгача мўлжалланган Оғиз бўшлиғи саломатлиги бўйича қўшма декларация тасдиқланиши кутилмоқда.

Киритилди: Бугун 16:12. Ўқилди: 305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!