Исроил ҳаво кучлари Суриядаги кимёвий қурол заводига ҳужум қилди. Бу ҳақда The Jeruasalim Post хабар берди.
Нашрнинг қайд этишича, бу хабар дастлаб араб ОАВлари томонидан тарқатилган, JPost ҳозирда бу маълумотларни ўзининг номаълум манбалари орқали тасдиқлаган.
Уларнинг маълумотларига кўра, зарба нишони Башар ал-Асад ҳукумати қўллаган кимёвий қурол заводи бўлган. Исроил объект қуролли мусулмонлар қўлига ўтишидан қўрқиб, бу зарбани амалга оширди, деб ёзади газета.
Исроил армияси ТАСС мухбирининг Сурия ҳудудига зарбалар берилгани ҳақидаги иддаолар ҳақидаги сўровига ҳозирча жавоб бермади.