Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Жозе Моурино ўзбекча чопон ва дўппи кийди (фото)

A A A
Жозе Моурино ўзбекча чопон ва дўппи кийди (фото)

Португалияликлар ушбу кўринишда Рим клуби ҳужумчиси, ўзбекистонлик спортчи Элдор Шомуродовнинг меҳмонларини ўқув-машғулот базасида кутиб олишди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОAВ.

Яқинда Ўзбекистон делегацияси футболчини кўриш мақсадида “Рома”нинг машғулот базасига етиб келди. Жозе Моурино делегация билан учрашиш учун Ўзбекистон миллий либосини кийди. Шунингдек, меҳмонлар 58 ёшли португалиялик устозга ўзбекча ханжар совға қилишди.

Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда Моуринонинг ўзбек либосида, қўлида ханжар билан тушган сурати тарқалди. Муҳокама иштирокчилари ва футбол клуби мухлислари ўзбекча мавзуларда ўз фикр-мулоҳаза ва мемларини қолдирди.

Aввалроқ ўзбекистонлик футболчи, ҳозирда Италиянинг “Рома” клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов августь ойида “Рома” билан 2026 йилнинг июнь ойи охиригача 5 йиллик шартнома имзолагани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди. Футболчи клуб таркибида 13 та ўйин ўтказиб, битта гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 14:45 06.12.2021. Ўқилди: 3719 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!