Бугун 25 июнь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Жоржина Роналду ҳақидаги сирни "фош қилди"

Жоржина Роналду ҳақидаги сирни "фош қилди"

Криштиану Роналдунинг рафиқаси Жоржина Родригес португалиялик ўйинчининг «Атлетико» таклифини ҳеч қачон кўриб чиқмаганини айтиб ўтди.

«Криштиану «Атлетико» билан шартнома имзолаш ҳақида ҳеч қачон ўйлаб ҳам, кўриб ҳам чиқмаган. У Мадриднинг бошқа жамоасига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар шунчаки миш-миш бўлган», - дейди Роналдунинг рафиқаси As билан суҳбатда.

38 ёшли «Ан-Наср» ҳужумчиси Саудия Арабистонига ўтишдан аввал «Атлетико»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди.

Маълумот учун, Роналду Ар-Риёд клуби сафида ҳозиргача 9 ўйинда майдонга тушиб, жами 9та гол ва 2та ассистга муаллифлик қилди.

Киритилди: 20:52 24.03.2023. Ўқилди: 11542 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!