Бугун 4 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Жорий йилнинг 6 ойида 4 мингга яқин шахс коррупцион жиноятларда айбланган

Жорий йилнинг 6 ойида 4 мингга яқин шахс коррупцион жиноятларда айбланган

Аксилкоррупция агентлиги 2024 йилнинг I ярим йиллигидаги коррупцияга оид жиноятчиликни таҳлил қилди.

Унга кўра, мазкур даврда 3 837 нафар шахс коррупцияга оид жиноят содир этгани учун судлар томонидан жиноий жавобгарликка тортилган.

Қайд этилишича, жорий йилда (2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги билан таққослаганда) айрим соҳа ва йўналишларда коррупцияга оид жиноятчилик камайган.

Жумладан:

  • тижорат банкларида 146 (186);
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 145 (177);
  • ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда 122 (128);
  • Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида 52 (64);
  • Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тизимида 30 (40);
  • Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги 30 (33) нафар ходимлар томонидан коррупцион жиноятлар содир этилган.

Шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимининг 285 (237) нафар, давлат улуши мавжуд корхоналарнинг 103 (153) нафар ҳамда маҳаллий ҳокимликларнинг 133 (119) нафар ходимлари томонидан содир этилган коррупциявий жиноятлар сони ортган.

Киритилди: Бугун 01:21. Ўқилди: 326 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!