Бугун 21 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Жонни Депп тошкентлик томошабинлар билан суҳбатлашди

Жонни Депп тошкентлик томошабинлар билан суҳбатлашди

XIV Тошкент халқаро кинофестивалида доирасида реал воқеаларга асосланган “Минамата” фильми намойиши бўлиб ўтди.

Фильмда машҳур америкалик актёр Жонни Депп асосий роллардан бирини ўйнаган. Фильм у симобдан заҳарланишнинг Минамата (Япония) аҳолисига таъсири ҳақида ҳикоя қилади.

Намойишдан сўнг киноижодкорлар ва актёр Жонни Деппнинг томошабинлар билан онлайн ижодий учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда талабалар жаҳон киноюлдузидан маслаҳат олиш имкониятига эга бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, Жонни Депп “Кариб денгизи қароқчилари” фильмидаги капитан Жек Читтак образи билан томошабинлар қалбини забт этган.

Киритилди: 11:53 18.09.2022. Ўқилди: 1807 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!