Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

“Жон” тўфони: Мексикада 22 киши ҳалок бўлди

“Жон” тўфони: Мексикада 22 киши ҳалок бўлди

“Жон” тўфони бир ҳафтадан бери Мексиканинг жануби-ғарбий қисмидаги Тинч океани соҳилларига урмоқда. Табиат ҳодисаси таъсиридан 22 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

Сув босган уйлардан аҳоли эвакуация қилинмоқда. Мексиканинг энг қашшоқ штатларидан бири Геррерода 18 киши ҳалок бўлди. Кўчки кўплаб уйларни вайрон қилган. Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, Оахакада уч киши, шимолий Мичоакан штатида бир бола дарёга чўкиб кетган.

“Жон” тўфони Геррерога етиб келди. Ҳафта давомида тайфун қирғоқ бўйлаб ҳаракатланиб, кучли ёмғир ва тошқинларни келтириб чиқарди.

Қайиқ ва серфинг тахталари ёрдамида сув босган ҳудудларни эвакуация қилаётган аҳоли ҳукуматга ёрдам сўраб мурожаат қилди. Чунки шаҳар ҳозир 2023 йилдаги даҳшатли бўрондан ўзини тиклаяпти, бироқ бир йилдан камроқ вақт ичида мамлакат иккинчи марта офатга учради.

Ўтган октябрь ойида “Отис” тўфони Акапулкога 5-тоифали довул сифатида келиб, қирғоқ яқинида тезда кучайиб, 50 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган эди ва миллиардлаб доллар зарар келтирган. Аммо “Жон”нинг ёғингарчилик даражаси Отис тўфонидан уч баравар кўп.

Метеорологларнинг таъкидлашича, океан ҳароратининг кўтарилиши довулларни кучлироқ қилади ва уларнинг тезроқ ўсишига имкон беради.

Киритилди: 23:36 30.09.2024. Ўқилди: 1013 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!