Бугун 18 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Жиззахдаги мактаблардан бирида пора олаётган мутасадди қўлга тушди

Жиззахдаги мактаблардан бирида пора олаётган мутасадди қўлга тушди

Жиззахда ўқитувчиликка ишга кирмоқчи бўлган шахсдан пора талаб қилган масъул қўлга олинди.

Вилоят ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, Зарбдор туманида яшовчи фуқаро Жиззах шаҳридаги 16-сонли ўрта умумтаълим мактабига иш қидириб борганида мактаб масъулларидан бири унга бўш иш ўрни борлигини, аммо бунинг учун пора бериши зарурлигини айтган.

Мактаб раҳбарларидан бири икки нафар ўқитувчини ишга олиш учун талаб қилган 16 миллион сўмидан аввалига 5 миллион сўмни олган. Шундан сўнг, ушбу шахс талаб қилинган сумманинг 11 миллион сўмини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 22:40 16.08.2025. Ўқилди: 812 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!