Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Жиззахдаги чиқинди ташиш шохобчасида яроқсиз батарейкалар туфайли ёнғин содир бўлди

Жиззахдаги чиқинди ташиш шохобчасида яроқсиз батарейкалар туфайли ёнғин содир бўлди

Жиззах шаҳридаги «Зебо» савдо марказининг орқа томонидаги чиқинди ташиш шохобчасида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида хабар Жиззах вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан ўрганилди.

Ўрганиш давомида чиқинди ташиш шохобчасида тўпланган чиқиндилар орасида яроқсиз батарейкаларнинг ташланганлиги ва уларнинг қизиши натижасида ёнғин содир бўлганлиги аниқланди. Амалга оширилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилди.

Мазкур ҳудудга санитар-тозалаш хизмаларини кўрсататётган «Эко-ҳоусе» МЧЖ масъулларига ёнғин етарлича бартараф бўлгандан кейин чиқиндиларни олиб чиқиб кетилиши бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, савдо маркази тадбиркорлари ўртасида яроқсиз батарейка чиқиндиларини саралаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилганлиги маълум қилинди.

Киритилди: 19:55 04.07.2024. Ўқилди: 950 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!