Бугун 26 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Жиззахда Tracker дўконга бориб урилди

Жиззахда Tracker дўконга бориб урилди

Жиззах шаҳрининг Жиззахлик маҳалласида Tracker кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватида жойлашган савдо дўконининг кириш жойига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 24 апрель куни соат 06:08 ларда Жиззах шаҳар Жиззахлик маҳалласи ҳудудида жойлашган Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали автотураргоҳида 1986 йилда туғилган ҳайдовчи ўзига тегишли Tracker русумли транспорт воситасини бошқариб, автотураргоҳ ёнидаги кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватида жойлашган савдо дўконининг кириш жойига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Билдирилишича, ЙТҲ оқибатида ушбу автомашина ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан РШТЁИМ Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 15:01 25.04.2025. Ўқилди: 525 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!