Бугун 1 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Жиззахда судя ёрдамчиси 300 доллар олган вақтида ушланди

Жиззахда судя ёрдамчиси 300 доллар олган вақтида ушланди

Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро суди судья ёрдамчиси пора олган вақтида ушланди, дея хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.

У Мирзачўл туманида яшовчи аёлнинг турмуш ўртоғи билан ўзаро ажримини тезлаштириб, эр-хотин ўртасидаги мол-мулкнинг бир қисмини олишида ёрдам бермоқчи бўлган. Бунинг эвазига 300 доллар талаб қилган.

Тезкор тадбирда судья ёрдамчиси ўзининг хизмат хонасида сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди (Хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик) ва 211-моддаси 1-қисми (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 21:35 28.09.2025. Ўқилди: 672 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!