Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жашид Ходжаев Москвада бўлиб ўтаётган Глобал атом ҳафталиги давомида маълум қилди, деб хабар қилмоқда "Ўзатом" агентлиги.
“Жиззах вилоятидаги битта майдонда ҳар бири 1000 МВт бўлган иккита катта қувватли реактор ва ҳар бири 55 МВт бўлган иккита кичик қувватли реактор қурилади.
2035 йилга бориб, қарийб 525 гектар майдондаги станция йилига 15,2 миллиард кВт/соат ишлаб чиқаради, бу мамлакатдаги бугунги кундаги умумий истеъмолнинг қарийб 15 фоизига тенг”, - деди Ходжаев.