Жорий йилнинг 26 октябр куни Жиззах вилоятида иккита юк автомобили иштирокида даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса соат 09:30 да Пахтакор тумани "Буюк ипак йўли" МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 957-километрида рўй берган. 1986 йилда туғилган ҳайдовчи Э.Қ. бошқарувидаги Faw русумли ҳамда 1993 йилда туғилган ҳайдовчи А.Э. бошқарувидаги Howo A7 русумли юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига техник шикаст етган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.