Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Жиззахда ФВБ мансабдори пора билан ушланди

Жиззахда ФВБ мансабдори пора билан ушланди

⚡️ Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, туман марказида жойлашган умумий овқатланиш масканида ўтказилган текширув давомида ёнғин хавфсизлиги талаблари бўйича аниқланган камчиликлар юзасидан маъмурий баённома расмийлаштириб, уни ёпиб қўймаслик ҳамда қонуний чора кўрилиши учун тўпланган ҳужжатларни судга юбормаслик эвазига 3 млн сўм талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор шахс сўралган пул маблағини умумий овқатланиш маскани раҳбаридан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 07:10. Ўқилди: 341 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!