Бугун 28 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Жиззахда фуқаро криптовалюта сабаб машинасидан айрилди

Жиззахда фуқаро криптовалюта сабаб машинасидан айрилди

У ноқонуний операция сабаб жаримага тортилган. Жарима тўланмагач, унга тегишли машина МИБ орқали хатланган.

Крипто-активлар билан шуғулланиш фақат қонун талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим. Қонунга хилоф операциялар эса молиявий жазо ва мол-мулкнинг хатланишига олиб келади.

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 278⁸-моддаси 2-қисми “б” банди билан судланган Х.Қ.га 18,7 млн сўм жарима тайинланган.

Жаримани ундириш жараёнида унга тегишли Nexia-3 автотранспорт воситаси аниқланган. Автомашина яшаш манзилидан топилмагани сабабли қидирувга берилди.

Қидирув тадбирлари давомида автотранспорт ижара асосида таксичиликда фойдаланилаётгани маълум бўлиб, у жарима майдончасига жойлаштирилган.

Киритилди: Бугун 18:45. Ўқилди: 385 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!